Тест режимида

Ҳодисалар

Ариққа тушиб кетган “Спарк” юзасидан батафсил маълумот

Ижтимоий тармоқларда “Охангаронда Спарк автомобили кўлга тушиб кетибди” сарлавҳаси остида видео лавҳа тарқатилди.

Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан ушбу ҳолатга ойдинлик киритилди.

Ҳодиса жорий йилнинг 25 май куни соат 12:30 ларда, Тошкент вилоятининг Охангарон шаҳри, Охунбобоев кўчасида содир бўлган. Суриштирув давомида аниқланишича ҳайдовчи, 1971 й.т. М.Ҳ. (аёл) ўзига тегишли бўлган “Спарк” русумли транспорт воситасида шаҳарнинг Охунбобоев кўчаси бўйлаб ҳаракатланаётган вақтида руль бошқарувини йўқотган ва автомобиль ариққа тушиб кетган.

Ушбу ҳодисада тан жароҳати олганлар йўқ.

Транспорт воситаси ариқдан чиқарилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Охангарон шаҳар ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан йўлда ҳаракатланганда эҳтиёткор бўлишларини, ўзи ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати