Қарши шаҳрида пиёда иштирокида содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот
Жорий йилнинг 19 февраль куни соат 09:00ларда, Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳар, М.Жўрабоев кўчасида, ҳайдовчи, 1987 йилда туғилган Л.Т. "Ваз-2101" русумли автомобилни бошқараётиб, ушбу кўчада жойлашган "Асл савдо" дўкони рўпарасига етган вақтида йўлнинг қатнов қисмини кесиб ўтаётан пиёда, 2005 йилда туғилган Б.З.ни уриб юборган.
Натижада, пиёда, 15 ёшли Б.З. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Барча ҳайдовчилардан пиёдаларга эътиборли бўлишларини, пиёдалар йўлнинг белгиланган жойидан, амалдаги қоидаларга риоя қилган ҳолда кесиб ўтишларини сўраймиз.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати