Қарши шаҳрида содир бўлган ЙТҲ юзасидан
Жорий йилнинг 23 март куни соат 19:30 ларда Қарши шаҳар “Зохокимарон” маҳалласи Депо кўчасидан ўтган ички маҳаллий йўлда ҳайдовчи Б.Р. “Ласетти” русумли транспорт воситасида Қарши шаҳар 6-мактаб биноси томон ҳаракатланиб бориб, шу йўлнинг Депо кўчаси, 35-уй олдида йўлни қарама-қарши томонидан ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи Д.Х. бошқарувида бўлган “Жентра” русумли транспорт воситасига тўқнашиб бошқарувни йўқотган ва йўлни четида турган ҳайдовчи Д.Қ. бошқарувидаги “Нексия” русумли транспорт воситасига бориб урилган.
Натижада, “Нексия” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси Д.Қ. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ 2-сонли ИИБ ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли йўл ҳаракати иштирокчилари йўлларда ҳаракатланганингизда “Йўл ҳаракати қоидалари”га амал қилишингизни сўраб қоламиз.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати