Қарши туманида “Дамас” уриб юборган велосипедчи шифохонада вафот этди
Жорий йилнинг 13 сентябрь куни соат 01:30 ларда, Қашқадарё вилояти, Қарши тумани, “Истиқлол” МФЙ ҳудудидан ўтган 4Р-92 автомобиль йўлининг 7-километрида, ҳайдовчи, 1995 йилда туғилган Ф.Ч. “Дамас” русумли автомобилни бошқариб кетаётиб, йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган велосипедчи, 1963 йилда туғилган Ф.Б.ни уриб юбориб, ЙТҲ содир этган.
Натижада, велосипедчи 57 ёшли Ф.Б. оғир тан жароҳатлари олиб шифохонада вафот этган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Қарши тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Маълумот ўрнида, “Дамас” русумли автомобиль ҳайдовчиси Ф.Ч. бир йил мобайнида бир маротаба қоидабузарлик содир этган.
Барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан йўлларда ҳаракатланганда эҳтиёткор бўлишларини, ўзи ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати