Қаршида ЙТҲга учраган "Nexia" автомобилида ёнғин юзага келди
Жорий йилнинг 20 март куни соат 13:00 ларда, Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳар, Мустақиллик кўчасида, ҳайдовчи Ж.О. "Nexia" русумли автомобилни бошқараётиб, ушбу кўчада, ўзидан олдинда, светофорнинг қизил ишорасида тўхтаб турган, ҳайдовчи А.Т. бошқарувида бўлган "Isuzu" русумли ичимлик суви ташувчи махсус автомобилнинг орқа томонига тўқнашган. Тўқнашувдан сўнг, зарб оқибатида "Нексия" автомобилида ёнғин юзага келган.
Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган.
Ҳодиса натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.
Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга риоя қилишларини сўраб қоламиз.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати