Тест режимида

Ҳодисалар

Қашқадарёда "Нексия" автомобилининг газ баллони портлади

Қашқадарё вилоят ИИБ Ахборот хизмати ҳабарига кўра, Чироқчи туман ИИО ФМБга 2021 йил 22 май куни соат 06:48да ва шу куннинг ўзида соат 06:36 ларда Чироқчи туман “Навоий” МФЙ Теракзор кўчасидан ўтган йўлда Чироқчи тумани, “Қумдарё” МФЙ Оқтунли қишлоғида яшаган Б.Ж., унинг отаси Э.М.га тегишли бўлган “Нексия-1” русумли автомашинасини бошқариб кетаётган вақтда кучли портлаш содир бўлган.

Натижада “Нексия-1” автомашина ҳайдовчиси Б.Ж. ва автомобил салонида йўловчи сифатида кетаётган унинг укаси Х.Ж. воқеа жойида вафот этганлар.

Шунингдек, автомашинада йўловчи сифатида кетаётган қишлоқдоши А.С. оғир тан жароҳати олиб туман тез тиббий ёрдам бўлимига тушган.

Мазкур ҳолат юзасидан 22.05.2021 йилда Чироқчи тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 262-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, айни вақтда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли ҳайдовчилар, йўлга чиқаётганда автомашинангизни техник созлиги қониқарли эканлигига амин бўлиб, эътиборли бўлинг!