Асосий йўлда ҳаракатланаётган автомобилга йўл бермаслик оқибати аянчли бўлди
Жорий йилнинг 27 апрель куни соат 11:30ларда, Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, ТҲАЙ кўчаси “UZNEFTGAZ” АЁҚШ қаршисида, ҳайдовчи 1970 й.т. А.К. “ГАЗ-322132” русумли транспорт воситасини бошқараётиб асосий йўлдан ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи 1965 й.т. Б.Х. бошқарувидаги “Hyundai porter” русумли юк транспорт воситасига йўл бермаганлиги оқибатида тўқнашув содир бўлган.
Тўқнашув натижасида, “Hyundai porter” русумли юк транспорт воситаси ҳайдовчиси Б.Х. оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган.
Ҳурматли йўл ҳаракати иштирокчилари карантин вақтида заруратсиз кўчага чиқмаслигингизни, зарурат билан чиққан вақтингизда ҳам “Йўл ҳаракати қоидалари”га амал қилишингизни сўраб қоламиз.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати