Тест режимида

Ҳодисалар

Авариядан юрагимиз безиллаб қолган. Зудлик билан воқеа жойига борганимизда афсуски кеч бўлади. Вафот этганларнинг оила аъзоларига ноҳуш хабарни етказишдан оғири йўқ.

Профилактик тадбирлар, фуқароларнинг ҳушёрлиги, жамоатчиликнинг қатъий назорати сингари куп томонлама сай-ҳаракатлар натижаси ўлароқ содир бўлиши мумкин бўлган ЙТҲ ларининг олдини олиш мумкинлигини бугун ҳаётнинг ўзи кўрсатмоқда.    

Шу ният билан Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБ бошлиғи подполковник А.Ҳафизов бошчилигидаги ДЙҲХХ ходимлари вилоятнинг энг чекка ҳудудларидан бири Учқудуд туманида бўлишди.

Тумандаги 12 та ишлаб чиқариш ташкилотлари, 7 та умумтаълим мактаблари, 5 та мактабгача таълим муассасаларида ташкил этилган профилактик тадбирларда асосан транспорт воситаси ҳайдовчилари, мактаб ўқитувчи ва балоғат ёшидаги ўқувчилари қамраб олинди. Сўнги вақтларда вилоят, хусусан Учқудуқ туманида содир бўлган автоҳалокатларнинг асосий сабаби ҳайдовчиларнинг тезликни меъёридан ошириши, спиртли ичимлик таъсирида автомашина бошқаришлари, йўлнинг қарама-қарши бўлагида ҳаракатланишлари, пиёдаларнинг йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтишлари эканлиги таъкидлаб ўтилди.

Учрашувга йиғилганлар соҳа ходимларидан ўзини қизиртирган саволларга жавоб олишди. “Авариядан юрагимиз безиллаб қолган. Зудлик билан воқеа жойига борганимизда афсуски кеч бўлади. Вафот этганларнинг оила аъзоларига ноҳуш хабарни етказишдан оғири йўқ. Махсус рейд тадбирлари, тарғибот ишларини мунтазам ўтказяпмиз. Бу йўлда сизнинг бизга берадиган ягона ёрдамингиз- ҳушёрлигингиз.”- деди вилоят ИИБ ЙҲХБ бошлиғи А.Ҳафизов.

         Профилактик ишлар вилоятнинг барча туманларида ташкил этилмоқда.

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати