Тест режимида

Ҳодисалар

Автобус олд балонининг тормозланиб қолиши сабабли йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди

2020 йил 02 февраль куни соат таҳминан 12.00 ларда Бекобод шаҳар Меъмор кўчасида жойлашган айланма ҳаракатланиш жойида, Бекобод шаҳар АТС МЧЖга тегишли “Мидибус” русумли, автобус теҳник носозлиги (автобуснинг олд балонининг тормозланиб қолиши) сабабли ўнг томонга ёнбошлаб қолиб йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Натижада автобус ичида бўлган 20 нафар йўловчилардан 3 нафарига тез тиббий ёрдам кўрсатишлик учун шаҳар шошилинч тез тиббий ёрдам марказига ётқизилган.

Автобус Бекобод шаҳар марказий бозоридан Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳридаги ГЭС томонга ҳаракатланишда бўлган.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати