Автобус пиёдани уриб юборди
2019 йил 23 декабрь куни соат 18:10 ларда, Сурхондарё вилояти Ангор тумани ҳудудидан ўтувчи М-39 “Олмаота-Бишкек-Тошкент-Термиз” автомобиль йўлининг 1427-км.да, ҳайдовчи Шеробод туманида яшовчи, 1960 йилда туғилган С.Ф. ўзига бириктирилган “ИСУЗИ” русумли автобусни бошқараётиб, йўлни иккига ажратиб турувчи бетон тўсиқ устидан тўсатдан сакраб ўтган пиёда, Шеробод туманида яшаган, 1960 йилда туғилган Ў.Т.ни уриб юборган. Натижада пиёда Ў.Т. воқеа жойида ҳалок бўлган.