Тест режимида

Ҳодисалар

Бир ҳайдовчининг қоидабузиши бошқа ҳайдовчининг ўлимига сабаб бўлди

Жорий йилнинг 13 май куни соат 21:10 ларда, Хоразм вилояти, Урганч шаҳар, Жайхун ва Нажмиддин Кубро кўчалари кесишмаси яқинида, ҳайдовчи 1996 й.т. Х.Х. (эркак) “Кобальт” русумли транспорт воситаси тезлигини меъёридан оширган ҳолда бошқариб кетаётиб, олдинда кетаётган автомобилни қувиб ўтиш мақсадида қарама-қарши йўналишга чиқиб, шу йўналишда қаршисидан келаётган ҳайдовчи 1997 й.т. Д.Ў. (эркак) бошқарувида бўлган “Спарк” русумли транспорт воситасининг олд қисмига урилиб, ЙТҲ содир этган.

Натижада, “Спарк” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси 23 ёшли Д.Ў. оғир тан жароҳатлари оқибатида шифохонада вафот этган. “Кобальт” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси 24 ёшли Х.Х. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Урганч шаҳар ИИО ва ФМБ ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли йўл ҳаракати иштирокчилари йўлларда ҳаракатланганда «Йўл ҳаракати қоидалари»га амал қилишингизни, аҳоли яшаш жойларида тезликни меъёридан оширмаслигингизни, ўзингиз ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўймаслигингизни сўраб қоламиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати