Бўйсунмаган ҳайдовчи бошқарувидаги автомашина салонида инсон танасига оғир жароҳат етказиши мумкин бўлган, қўл бола усулида ясалган таёқ сақланаётганлиги маълум бўлди
Жорий йилнинг 12 май куни Андижон вилояти, Андижон шаҳрида олиб борилган назорат рейд тадбири давомида ЙПХ ходимининг конуний талабини бажармасдан ҳаракатланишда давом этган “Спарк” русумли, 60 R 454 HA давлат рақам белгили транспорт воситаси кўрилган чоралар натижасида тўхтатилган. Автомашина ҳайдовчиси 1996 й.т. Б.П.га нисбатан ўрнатилган тартибда маъмурий баённома тузилиб, транспорт воситаси вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштириш вақтида холислар иштирокида кўздан кечирилганда, автомашина салонида қўл бола усулида ясалган, инсон танасига оғир тан жароҳати етказиши мумкин бўлган таёқ сақланаётганлиги маълум бўлган.
Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳайдовчи Б.П. ва автомашина салонидан топилган таёқ ҳудудий ИИБга топширилган.
ЙПХ ходимлари келгусида содир бўлиши мумкин бўлган оғир тан жароҳати билан боғлиқ ҳодиса олдини олишган бўлса ажаб эмас.
Қоидабузар ҳайдовчи қўл бола усулида ясалган таёқ билан келгусида кимнингдир танасига оғир тан жароҳати етказиши ҳам мумкин эди албатта.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати