Тест режимида

Ҳодисалар

Бўка туманида "Спарк" автомобили уриб юборган пиёда юзасидан маълумот

Жорий йилнинг 5 февраль куни соат 18:00 ларда, Тошкент вилояти, Бўка тумани, Бўстон МФЙ ҳудудидан ўтган ички автомобиль йўлида, ҳайдовчи, 1984 йилда туғилган Ғ.Э. "Спарк" русумли автомобилни бошқараётиб, йўлнинг чапдан ўнг томонига кесиб ўтаётган пиёда, 2012 йилда туғилган Д.Ш.ни уриб юбориб, ЙТҲ содир этган.

Натижада, пиёда, 8 ёшли Д.Ш. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Бўка тумани прокуратураси томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, ҳодиса сабабларига аниқлик киритилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан йўлларда пиёдаларга эътиборли бўлишларини, пиёдалар белгиланмаган жойдан йўлни кесиб ўтмасликларини сўраймиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати