Тест режимида

Ҳодисалар

“Бодикамера”лар ҳайдовчи ва инспекторнинг ҳар бир ҳаракатини ёзиб бормоқда...

Жорий йилнинг 17 февраль куни Қумқўрғон тумани “Оқсой” маҳалласида “Йўл ҳаракати қоидалари”нинг 3.27 йўл белгиси таъсир доирасида тўхтаб турган “ВАЗ 2106” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси М.С.га нисбатан Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ инспектори С.Бегалиев томонидан маъмурий баённома расмийлаштирилиши жараёнининг видеотасвирлари айрим ижтимоий тармоқларда тарқалган эди.

Видеотасвирга туширган йўловчи инспекторнинг бодикамераси ишламаётганлигини айтиб, ходимнинг хизмат фаолиятига халақит берган.

Юқоридаги тасвирлар инспекторга бириктирилган бодикамерадан олинган бўлиб, воқеа содир бўлган жараёнларни кузатишингиз мумкин.

Мазкур ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати