Бошқарув вақтида ухлаб қолган ҳайдовчи содир этган ЙТҲда 2 нафар йўловчи ҳалок бўлди
Жорий йилнинг 13 сентябрь куни соат 02:30 ларда, Самарқанд вилояти, Оқдарё тумани, А.Темур МФЙ ҳудудидан ўтган М-37 автомобиль йўлининг 37-километрида, ҳайдовчи, 1989 йилда туғилган Б.А. “Ласетти” русумли автомобилида “Бухоро-Самарқанд” йўналишида ҳаракатланаётиб, бошқарув вақтида ухлаб қолиши оқибатида, ўзи билан бир йўналишда, олдинда ҳаракатланиб кетаётган ҳайдовчи, 1966 йилда туғилган Ў.Ш. бошқарувидаги “ПАЗ-742” русумли транспорт воситасининг орқа томонига бориб урилган.
Натижада, “Ласетти” русумли автомобиль йўловчилари 49 ёшли А.А. ва 55 ёшли Б.Ж.лар оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этишган.
Шунингдек, ушбу автомобиль ҳайдовчиси 31 ёшли Б.А. тан жароҳатлари олиб шифохонага ётқизилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Оқдарё тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Маълумот ўрнида, “Ласетти” русумли автомобиль ҳайдовчиси Б.А. бир йил мобайнида бир маротаба қоидабузарлик содир этган.
Барча ҳайдовчилардан чарчоқ ҳолатида транспорт воситасини бошқармасликларини, ўзи ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати