Тест режимида

Ҳодисалар

Бошқарувни йўқотди

2019 йил 23 декабрь куни соат 10:30 ларда, Андижон вилояти Улуғнор тумани ҳудудида, шу туманида яшовчи, 1994 йилда туғилган Т.И.  “КОБАЛЬТ” русумли автомобилини бошқариб кетаётган вақтда рул бошқарувини йўқотганлиги сабабли йўлнинг ўнг томонига ағдарилган. Натижада автомобиль йўловчиси Улуғнор туманида яшовчи, 1988 йилда туғилган А.С. тан жароҳати олганлиги туфайли касалхонага ётқизилган.

 
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати