Тест режимида

Ҳодисалар

Бошқарувни йўқотган 21 ёшли ҳайдовчи ЙТҲ оқибатида вафот этди

Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 7 октябрь куни соат 21:00 ларда, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Бунёдкор кўчасида ҳайдовчи, 1999 йилда туғилган О.О. "Ласетти" русумли транспорт воситасида ҳаракатланаётиб, бошқарувни йўқотган ва йўл четидаги дарахтга урилган.

Натижада, “Ласетти” русумли автомобиль ҳайдовчиси 21 ёшли О.О. оғир тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан йўлларда тезлик меъёрига, йўл белгилари ва чизиқлари талабларига риоя қилишларини, ўзи ва ўзгалар саломатлигини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати