Бошқарувни йўқотиш оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди...
Жорий йилнинг 8 февраль куни соат 00:20 ларда Хоразм вилояти Қўшкўпир туманида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳайдовчи Урганч туманида яшаган, 1957 йилда туғилган, А.Я. “Дамас” русумли транспорт воситасини бошкариб келаётиб, бошқарувни йўқотиб қарама-қарши йўналишга чиқиб рўпарасидан келаётган Хива туманида яшовчи, 1984 йилда туғилган, Ш.М. бошқарувидаги “Москвич-412” русумли автомобиль билан тўқнашув содир этган.
Натижада “Дамас” автомобили ҳайдовчиси А.Я. тан жарохати олиб вокеа жойида вафот этган.
“Москвич-412” русумли транспорт воситаси йўлвчиси Хива туманида яшовчи, 1989 йилда туғилган Ф.Н. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
Ҳурматли ҳаракат иштирокчилари, йўлларда ҳаракатланаётганда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиб, белгиланган тезлик талаблари, йўл белгилари ва светофор ишораларига риоя қилишларингизни сўраб қоламиз. Шундагина кўзлаган манзилингизга, оилангиз бағрига эсон-омон етиб оласиз.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати