Тест режимида

Ҳодисалар

Бўстонлиқ туманида “Эркатой” ёҳуд қонунга беписандлик билан қаровчи ҳайдовчиларга чоралар кўрилмоқда.

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманига келувчи дам олувчиларни йўлларда ҳавфсизликларини таъминлаш ва ушбу ҳудудда йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш мақсадида Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ томонидан қўшимча ЙПХ инспекторлари жалб қилиниб, маст ҳолда ҳамда тегишли ҳужжатларсиз транспорт бошқарган ҳайдовчиларга чора кўрилмоқда.

Бугун 8 февраль куни Бўстонлиқ туманида ЙПХ инспектори С. Норбоев хизмат олиб бораётган вақтида катта тезликда ҳаракатланиб келаётган “BMW” русумли транспорт воситасини тўҳтатганда, транспорт воситаси ҳайдовчиси ЙПХ инспекторининг қонуний талабларига бўйсунмай ҳаракатни давом эттирган.

Кўрилган чора тадбирлар натижасида ушбу автоулов тўхтатилиб текширилганда ҳайдовчининг тегишли ҳужжатлари йўқлиги аниқланган.

Ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома расмилаштирилиб, автоулов вақтинчалик жарима майдонига жойлаштирилган.

Бундан ташқари шу куннинг ўзида ушбу инспектор томонидан Бўстонлиқ туманидан Тошкент шаҳри томонга ҳаракатланиб келаётган “Спарк” русумли автоулов тўҳтатилганда, ушбу автоулов ҳам ЙПХ инспекторининг қонуний талабларига бўйсунмай ҳаракатланишни давом эттирган. Автоуловни ушлаш чоралари кўрилиб, автоулов тўхтатилганда ҳайдовчи маст ҳолда эканлиги маълум бўлди.

Ҳайдовчи тиббий кўрикдан ўтишдан бош тортганлиги сабабли унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 136-моддасига биноан маъмурий баённома расмилаштирилиб, автоулов вақтинчалик жарима майдонига жойлаштирилди.

Бўстонлиқ туманига ташриф буюрувчи ҳайдовчиларимизга шуни эслатиб ўтамизки. Бўстонлиқ туманинг йўллари Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ нинг доимий назоратида.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот  хизмати