Бухорода олинган видео лавҳа юзасидан муносабат
Жорий йилнинг 6 март куни ижтимоий тармоқларда “Бошқаларга яхшилик қиламан деб шопир ўзига муаммо орттириб олди” сарлавҳаси остидаги видео лавҳа тарқатилди.
Бухоро вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХО 3-сафарбар гуруҳи ЙПХ инспектори М.Жумаев жорий йил 23 февраль куни белгиланган тақсимотга асосан М37 “Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши” автомобиль йўлининг Вобкент туманидан ўтувчи 244-248 км.даги “Чорбоғкент” аҳоли яшаш пунктига “Аutocom” тезлик ўлчаш мосламаси билан хизматга жалб қилинган.
Шу куни соат 12:00 ларда “Бухоро-Ғиждувон” йўналишида ҳаракатланиб келган “Кобалт” русумли транспорт воситаси йўловчиси М.М. автомашинадан тушиб, ЙПХ инспектори М.Жумаев билан тезлик ўлчаш мосламасининг тўғри ўрнатилган ёки йўқлиги бўйича суҳбатлашган. Йўловчи ва ходим ўртасида бўлиб ўтган суҳбат ижтимоий тармоқларда тарқатилган.
Ушбу ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати