Тест режимида

Ҳодисалар

Бухорода заруратсиз ҳаракатланган мототранспорт (скутер) ва велосипед ҳайдовчиларига чора кўрилиши давом этмоқда

Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ, Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларида 2020 йил 6 апрель соат 06:00 дан эътиборан, карантин даврида мототранспорт (скутер) ҳамда велосипедда ҳаракатланиш вақтинча чекланди.
Бу борада Бухоро вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан 2020 йил 07 апрель куни эрталабки соат 08-00дан кечки соат 18-00га қадар вилоят бўйича жами 976 та транспорт воситалари, 11 та мотоцикл ва 257 та велосипедлар жарима майдончасига жойлаштирилди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати