Тест режимида

Ҳодисалар

Бувайда туманида "Нексия" ёниб кетди

Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 20 май куни соат 09:15 ларда Фарғона вилояти, Бувайда тумани, Янгиқўрғон қишлоғи ҳудудида ҳаракатланиб кетаётган ҳайдовчи 1969 й.т. А.А. бошқарувидаги "Нексия" русумли транспорт воситасининг двигатель қисмидаги электр симларининг қисқа туташуви оқибатида ёнғин юзага келган.

Ёнғин натижасида, тан жароҳати олган ва жабрланганлар йўқ.

Ёнғин бартараф этилган.

Мазкур ҳодиса юзасидан Бувайта тумани ФВБ ҳамда туман ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан бошқарувидаги транспорт воситасининг техник созлигига эътиборли бўлишларини, носоз транспорт воситаларини бошқармасликларини сўраб қоламиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати