Тест режимида

Ҳодисалар

Бухоро вилоятида юк автомобили ағдарилиб кетганлиги бўйича маълумот

Жорий йилнинг 27 октябрь куни соат 04:15 ларда Бухоро вилояти, Бухоро тумани ҳудудидан ўтувчи А-380 "Бухоро-Хоразм" автомобиль йўлининг 236-километрида ҳайдовчи, 1967 йилда туғилган Б.Қ. "Volvo" русумли юк автомобилни бошқараётиб, ухлаб қолиши натижасида руль бошқарувини йўқотган ва қарама-қарши йўналишни ажратиб турувчи бетон тусиққа урилиб, ағдарилиб кетган.

Ҳодиса натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Транспорт воситасига зарар етган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Бухоро вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан чарчоқ ҳолатида транспорт воситасини бошқармасликларини, қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.