Тест режимида

Ҳодисалар

Бухорода автобус ҳамда юк автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди

Дастлабки маълумотларга кўра, бугун, 2024 йил 18 март куни соат 10:30лар атрофида Бухоро вилояти, Когон тумани ҳудудидан ўтувчи A-380b автомобиль йўлининг 32-километри ҳамда 4R-69 автомобиль йўлининг 6-километри кесишган, тартибга солинган чорраҳада 1991 йилда туғилган ҳайдовчи О.Ш. бошқарувида бўлган автобус ҳамда 1984 йилда туғилган ҳайдовчи М.М. бошқарувида бўлган юк автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

ЙТҲ натижасида бир нафар автобус йўловчиси оғир тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этган. Шунингдек, бир нафар йўловчи тан жароҳати олган бўлиб, 25 нафар йўловчиларга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

ЙТҲ юзасидан терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тафсилотлар юзасидан қўшимча маълумот берилади.

Барча ҳайдовчилардан йўлларда қоидаларга риоя этган ҳолда, эҳтиёткорлик билан ҳаракатланишларини сўраймиз.