Тест режимида

Ҳодисалар

Чарчаган ҳайдовчи ухлаб қолиб ЙТҲ қурбони бўлди

Жорий йилнинг 30 май куни соат 05:20 ларда, Сирдарё вилояти, Ховос тумани, Ховособод МФЙ ҳудудидан ўтувчи М-34 автомобиль йўлининг 151-км.да “Душанбе-Тошкент” йўналишида ҳайдовчи 1988 й.т. Х.Л. (эркак) “Нексия” русумли транспорт воситасини бошқараётиб, чарчоқ сабаб ҳаракат вақтида ухлаб қолиб, бошқарувни йўқотиб, йўлнинг қарам-қарши бўлагини ажратиб туриш учун ўрнатилган бетон тўсиққа урилиб, ЙТҲ содир этган.

Натижада, 32 ёшли ҳайдовчи Х.Л. оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Ховос тумани ИИБ ТБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан чарчоқ ҳолатида транспорт воситасини бошқармасликларини, амалдаги йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишларини, ўзлари ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати