Тест режимида

Ҳодисалар

Чарчоқлик сабаб ҳайдовчи ухлаб қолди

Жорий йилнинг 13 март куни соат 23:50 ларда Зомин тумани ҳудудидан ўтган 4К-238 автомобиль йўлининг 7 км.да ушбу туманда яшовчи Х.Б. “Ваз-2101” русумли автомашинани руль бошқарувида ухлаб қолиши оқибатида, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган “ISUZU” русумли юк автомашинаси билан тўқнашган.

Натижада, “Ваз-2101” русумли автомашина ҳайдовчиси Х.Б. тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. Барча ҳайдовчилардан чарчоқлик аломатлари сезилган вақтда автомашина бошқармасликларини сўраб қоламиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати