Тест режимида

Ҳодисалар

Чилонзор туманида "Hyundai Sonata" русумли автомобилда ёнғин чиқди

Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 5 август куни соат 16:10 ларда, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, КХАЙ кўчасида ҳайдовчи, 1971 йилда туғилган У.С. "Hyundai Sonata" русумли автомобилда ҳаракатланаётиб, ушбу кўчада жойлашган "Afruz" тўйхонаси рўпарасига етган вақтда транспорт воситасининг двигатель қисмида ёнғин юзага келган ва автомобилни тўхтатган.

Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Автомобилга зарар етган.

Ҳодиса юзасидан ҳудудий ФВБ ва ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан бошқарувидаги транспорт воситасининг техник созлигига эътиборли бўлишларини сўраймиз.