Тест режимида

Ҳодисалар

Чилонзорда автобуснинг двигатель қисмидан ёнғин чиқди

Жорий йилнинг 25 февраль куни соат 13:30 ларда Учтепа тумани, Чилонзор 21-мавзе Катта Хирмонтепа кўчасида, ҳайдовчи Н.Р. бошқарувидаги “Mercedes-Benz” русумли 8-йўналишда Сергели-7 дан Чилонзор 25-мавзега ҳаракатланувчи автобус бекатда тўхтаб турган вақтида двигатель қисмининг электр симлари тутаб ёнғин чиққан. Ўт ўчирувчилар воқеа жойига ўз вақтида етиб келиб ёнғинни бартараф этишган.
Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.
Ҳурматли ҳайдовчилар бошқарувингиздаги транспорт воситасини техник созлигини ўз вақтида назорат қилишингизни сўраб қоламиз. Ўзингиз ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўйманг.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати