Тест режимида

Ҳодисалар

Чилонзорда "Газель" ҳамда "Ласетти" русумли автомобиллар тўқнашди

Дастлабки маълумотларга кўра, 2021 йил 10 август куни соат 07:10 ларда, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Бунёдкор ва Дўмбиробод кўчалари кесишган чорраҳада ҳайдовчи, 1983 йилда туғилган Ш.Г. бошқарувидаги "Газель" русумли ҳамда ҳайдовчи 1952 йилда туғилган К.Ю. бошқарувидаги "Ласетти" русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган.

Натижада, "Газель" автомобили ҳайдовчиси ва олти нафар йўловчисига, шунингдек "Ласетти" автомобилининг бир нафар йўловчисига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.