Тест режимида

Ҳодисалар

Чилонзорда “LACETTI” ҳайдовчисининг бошқарувни йўқотиши ЙТҲга олиб келди

Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 11 ноябрь куни соат 18:50 ларда, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Бунёдкор кўчасидаги автомобиль кўприги устида, ҳайдовчи 1998 йилда туғилган Л.А. “LACETTI” русумли автомобилда ҳаракатланаётиб, эҳтиётсизлиги оқибатида рул бошқарувини йўқотган ва қарама-қарши бўлакка ўтиб кетиб, қаршисидан келаётган ҳайдовчи, 1976 йилда туғилган М.А. бошқарувидаги “IVECO” русумли махсус эвакуатор билан тўқнашган.

Натижада “LACETTI” русумли автомобиль ҳайдовчиси 22 ёшли Л.А. тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, ЙТҲ сабабларига аниқлик киритилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга, тезлик меъёрига, йўл белгилари ва чизиқлари талабларига амал қилишларини, ўзи ва ўзгалар саломатлигини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати