“Чинор” мунтазам ЙПХ масканида катта миқдордаги пиротехника воситалари ушланди.
2019 йил 28 декабрь куни, Тошкент вилояти Оҳангарон тумани ҳудудида жойлашаган, Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХ бошқармасига қарашли “Чинор” мунтазам ЙПХ масканида хизмат ўтаётган ЙПХ инспектори томонидан ҳайдовчи, Фарғона вилояти Қўштепа туманида яшовчи, 1976 йилда туғилган У.Б. бошқарувидаги “ИСУЗУ” русумли юк автомобили тўхтатилиб текширилганида, автомобилнинг юкхонасида ҳайдовчи ва унинг шериги Фарғона вилояти Тошлоқ туманида яшовчи, 1986 йилда туғилган И.Ш.ларга тегишли 27 дона “16” номли 16 талик салютлар, 267 дона “7 ШОТ” номли
7 талик салютлар, 11 дона “3G” номли 7 талик салютлар, 416 дона “Золотой писок” ва 53 минг 400 дона “Британик” номли пиротехника воситалари борлиги аниқланган.
Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Оҳангарон тумани ИИБга топширилган.