Тест режимида

Ҳодисалар

Чиноз туманида ЙҲХБ ходими уч йилдан буён қидирувда бўлган шахсни ушлади...

Жорий йилнинг 13 февраль куни Тошкент вилояти ҳудудида ўтказилаётган кенг қамровли “Ҳуқуқбузарликка қарши кураш ойлиги” доирасида, 2017 йилнинг апрель ойидан буён қидирувда бўлган шахс қўлга олинди.
Чиноз туман ИИБ ЙҲХБ бошлиғи Ш.Жалилов, туманнинг Боғбон маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 164-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан яшириниб юрган, 1996 йилда туғилган Б.З.ни ушлаб, туман ИИБга топширди.
Ҳозирги кунда Чиноз туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Қидирувда бўлган Б.З. энди ўз қилмишлари учун қонун олдида жавоб беради.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати