Тест режимида

Ҳодисалар

Чироқчида 6 ёшли пиёда иштирокида содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот

Жорий йилнинг 16 февраль куни соат 15:00ларда, Қашқадарё вилояти, Чироқчи тумани, “Янгиобод” МФЙ ҳудудидан ўтган, 4Н-282 автомобиль йўлининг 2-километрида, ҳайдовчи, 1977 йилда туғилган Ж.Ҳ. “Нексия” русумли автомобилни бошқараётиб, 1-сонли мактаб рўпарасидаги пиёдалар ўтиш йўлагининг чап томонидан ўнг томонига ўтаётган пиёда, ушбу мактабнинг тайёрлов синфи ўқувчиси, 2014 йилда туғилган Ф.Қ.ни уриб юбориб, ЙТҲ содир этган.

Натижада, пиёда, 6 ёшли Ф.Қ. тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чироқчи тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан тезлик меъёрига, йўл белгилари ва чизиқлари талабларига риоя қилишларини, пиёдаларга эътиборли бўлишларини, қоидаларни четлаб ўтиб, ўзи ва ўзгалар саломатлигини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати