Чироқчида “Matiz” ағдарилиб, йўловчи вафот этди
Жорий йилнинг 17 май куни соат 21:10 ларда, Қашқадарё вилояти, Чироқчи тумани, “Ҳумо” МФЙ, Жар қишлоғи ҳудудидан ўтувчи 4К-287 “Қоракамар-Қалқама” йўлининг 3-км.да ҳайдовчи 1985 й.т. Н.Қ. (аёл) “Matiz” русумли транспорт воситасида “Қалқама-Чироқчи” йўналиши томон тезликни меъёридан оширган ҳолатда ҳаракатланаётиб, рул бошқарувини йўқотиши оқибатида, транспорт воситаси ағдарилган.
Натижада, “Matiz” русумли транспорт воситаси салонида бўлган йўловчи 1979 й.т. Л.К. (аёл) оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган. Ушбу автомобиль ҳайдовчиси 35 ёшли Н.Қ тан жароҳатлари олиб шифохонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан, Чироқчи тумани ИИО ФМБ хузуридаги ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Барча йўл ҳаракати иштирокчиларидан йўлларда ҳаракатланганда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишларини сўраб қоламиз.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати