Тест режимида

Ҳодисалар

Узоққа боролмади.

      2019 йил 16 декабрь куни соат 20:30 ларда, Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани ҳудудида, номаълум ҳайдовчи номаълум транспорт воситаси билан йўлни белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган. 25-30 ёшлардаги осиё миллатига мансуб, шахси номаълум эркак кишини уриб юборган ҳайдовчи йўл-транспорт ҳодисасини содир этиб, воқеа жойидан яширинган. Натижада, пиёда воқеа жойида ҳалок бўлган.

Кўрилган чоралар натижасида, ушбу йўл-транспорт ҳодисасини ҳайдовчи Бахмал туманида яшовчи, 1984 йилда туғилган П.А. ўз бошқарувидаги “Нексия” русумли автомобилида содир этгани аниқланиб, шу куни ушланган.