Тест режимида

Ҳодисалар

“Дамас” ҳайдовчиси йўл нотекислигидан қочиб “Камаз”га урилди

Жорий йилнинг 23 август куни соат 19:30 ларда, Қашқадарё вилояти, Китоб тумани, “Сарой” МФЙ, Сарой қишлоғи ички йўлида ҳайдовчи 1979 йилда туғилган С.И. “Дамас” русумли автомобилни бошқараётиб йўлдаги нотекисликдан қочиб қарама-қарши йўналишга ўтиб кетиб, қаршисидан келаётган ҳайдовчи 1996 йилда туғилган Ж.Ж. бошқарувидаги “Камаз 5511” русумли юк автомашинаси билан тўқнашиб, ЙТҲ содир этган.

Натижада, “Дамас” русумли автомобиль ҳайдовчиси 41 ёшли С.И. оғир тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Китоб тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан жорий йил 24 август куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одам ўлишига сабаб бўлиши) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.