“Дамас” ва “ВАЗ 21-063” автомашиналари тўқнашуви натижасида ёнғин юзага келди
Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 21 март куни соат 10:30 ларда, Косонсой-Тўрақўрғон автомобиль йўлининг 1-км.да Чўнгбош маҳалласи ҳудудида ҳайдовчи З.М. “Ваз-21063” русумли транспорт воситасида ҳаракатланиб кетаётган вақтида ҳайдовчи А.К. бошқарувида бўлган “Дамас” русумли транспорт воситасининг чап томонга бурилиши натижасида бошқарувни йўқотиб тўқнашув содир бўлган.
Натижада, “ВАЗ 21-063” автомашинаси олд қисмида ёнғин юзага келиб, ушбу автомашина ҳайдовчиси З.М. ва олд қисмида ўтирган йўловчи Я.И.лар тан жароҳати олиб шифохонага мурожаат қилишган. Ёнғин бартараф этилган. Ҳолат юзасидан туман ИИБ ТБ томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати