Данғарада содир бўлган ЙТҲда велосипедчи вафот этди
Жорий йилнинг 18 май куни соат 14:40 ларда, Фарғона вилояти, Данғара тумани, Қўриқ маҳалласи ҳудудидан ўтган А-373Б “Қўқон шаҳрига кириш” автомобиль йўлининг 21 км.да ҳайдовчи 1992 й.т. С.М. (эркак) “Каптива” русумли транспорт воситасини бошқараётиб, ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланиб, эътиборсизлик қилиб чап томонга тўсатдан қайрилган велосипедчи, 1966 й.т. И.Т.ни уриб юбориб, ЙТҲ содир этган.
Натижада, велосипедчи 54 ёшли И.Т. (эркак) оғир тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Данғара туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Барча ҳайдовчилардан пиёда ва велосипедчиларга эътиборли бўлишларини, пиёда ва велосипедчилар белгиланмаган жойларда ҳаракатланмасликларини, йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишларини сўраб қоламиз.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати