Тест режимида

Ҳодисалар

Довон йўлидаги ҳодисада ҳайдовчи ҳалок бўлди

2019 йил 28 декабрь куни соат 17:10 ларда, Наманган вилояти Поп тумани ҳудудидан ўтган А-373 “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг 223-км.да, ҳайдовчи Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туманида яшаган, 1994 йилда туғилган Д.О. “Исузу” русумли юк автомобилини бошқараётиб, йўлни иккига ажратиб турувчи темир тўсиққа урилиб, ағдарилган. Шундан сўнг, автомобиль қарама-қарши йўналишга ўтиб кетиб, қаршисидан ҳаракатланиб келаётган, ҳайдовчи Уйчи туманида яшовчи, 1993 йилда туғилган В.М. бошқарувидаги “Кобальт” русумли автомобили билан тўқнашув содир этган. Натижада “Исузу” русумли автомобиль ҳайдовчиси Д.О. воқеа жойида ҳалок бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса “Исузу” русумли автомобили ҳайдовчисининг хавфли бурилишда ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмаганлиги оқибатида содир бўлган.

Ҳурматли ҳайдовчилар, тоғли довон йўлида ҳаракатланаётганда ўта хушёр ва “Йўл ҳаракати қоидалари”га қатъиян амал қилган ҳолда ҳаракатланишларингизни сўраймиз.

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати