Тест режимида

Ҳодисалар

Элликқалъа туманида содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот

2022 йил 10 август куни соат 10:30 ларда Қорақалпоғистон Республикаси, Элликқалъа тумани ҳудудидан ўтувчи 4H-155 "Бостан-Сарабий" автомобиль йўлининг 10-километрида ҳайдовчи (Автотранспорт бошқариш ҳуқуқига эга эмас), 1977 йилда туғилган З.Ю. "Lacetti" русумли автомобилни бошқараётиб, эҳтиётсизлиги оқибатида қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган ва ЙПХ ходими, 1981 йилда туғилган Н.А.га бириктирилган "Nexia-3" русумли хизмат автомобили билан тўқнашган.

Ҳодиса натижасида, "Lacetti" русумли автомобиль ҳайдовчиси З.Ю. олган тан жароҳатлари туфайли шифохонада вафот этган. Шунингдек, ЙПХ ходими Н.А. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Элликқалъа тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.