Тест режимида

Ҳодисалар

“Эркин” ЙПХ масканида ходимлар ҳушёр

Жорий йилнинг 27 май куни соат 15:50 ларда, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Бунёдкор кўчасида жойлашган “Эркин” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХБ 4-батальон ЙПХ инспектори Р.Сохабудинов, Кинология хизмати ходимлари З.Каримов, К.Қосимов, Миллий гвардия ходими М.Мўминов ҳамда Чилонзор ТИИО ФМБ 3-ИИБ бошлиғи ўринбосари Ж.Умаровлар томонидан ҳамкорликда ўтказилган “Қорадори-2020” тадбири давомида, Тошкент вилояти ҳудудидан Тошкент шаҳри ҳудудига кириб келаётган, “Ласетти” русумли транспорт воситаси тўхтатилиб текшириб кўрилганда, ушбу автомобиль йўловчиси, 1993 й.т. А.К.нинг шимини ўнг олди чўнтагидан оқ қоғозга ўралган, яшил рангли, ўткир ҳидли, қуритилган ўсимлик моддалари топилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро А.К. ва топилган модда Чилонзор тумани ИИО ФМБга олиб бориб топширилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати