Эътиборсизлик натижасида яна бир автоҳалокат содир бўлди. Қурбонлар бор.
Жорий йилнинг 2020 йил 19 октябрь куни соат 06:30 ларда Самарқанд вилояти Жомбой тумани ҳудудидан ўтувчи М-39 “Алмата-Тошкент-Термиз” автомобиль йўлининг 1074 километрида, 1982 йилда туғилган Б.Н исмли “Ласетти” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси эътиборсизлик натижасида, йўлнинг бурилиб олиш қисмида ўзидан олдинда бурилиб олаётган “Газ-5327” русумли транспорт воситасининг орқа қисмига урилиб йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
Натижада “Ласетти” автомашинаси ҳайдовчиси Б.Н ва 1987 йилда туғилган йўловчиси Б.Ю лар оғир даражадаги тан жароҳатлари олиб ҳодиса жойида вафот этишган.
Шунингдек, “Ласетти” автомашинаси йўловчилари 1975 йилда туғилган Т.Ҳ, 1989 йилда туғилган Т.Д ҳамда 1983 йилда туғилган Т.Б лар турли тан жароҳатлари билан Жомбой тумани тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.
Ҳозирда маскур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шу ўринда барча ҳайдовчилардан автомашина бошқаруви вақтида йўл белгиларига ва бошқа транспорт воситаларига нисбатан эътиборли бўлишларини сўраб қоламиз.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати