Фарғона туманида содир бўлган ЙТҲда бир киши қурбон бўлди
Жорий йилнинг 25 март куни соат 09:30да, Фарғона тумани 4Р-112 “Фарғона халқа ” автомобиль йўлининг 222 км.да ҳайдовчи Ф.Ф. “Ласетти” русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётган вақтида, автомобилнинг чап олди шинаси ёрилиб, йўлни ажратиб турувчи бетон тўсиқдан ўтиб, қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи Х.К. бошқарувидаги “Нексия” русумли транспорт воситаси билан тўқнашув содир этган.
Натижада, “Нексия” русумли транспорт воситаси йўловчиси 1992 й.т Б.М. олган тан жароҳати оғирлиги сабабли воқеа жойида вафот этган. “Ласетти” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси Ф.Ф. ва йўловчиси 1986 й.т М.Қ.лар тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
Ҳурматли йўл ҳаракати иштирокчилари йўлларда ҳаракатланганингизда “Йўл ҳаракати қоидалари”га амал қилишингизни сўраб қоламиз.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати