Фарғона вилояти, Данғара туманида “Нексия” русумли транспорт воситасининг двигатель қисмидан ёнғин чиқди.
Жорий йилнинг 17 февраль куни интернет ижтимоий тармоғининг бир неча каналларида “Данғарада Нексия ёниб кетди” сарлавҳаси остида видеотасвир эълон қилинган эди.
Жорий йилнинг 16 февраль куни соат 16:58да Фарғона вилояти, Данғара тумани ИИБ навбатчилик қисмига келиб тушган хабарга кўра соат 16:55 лар атрофида Фарғона вилояти, Данғара тумани, Тошкент кўчасида жойлашган транспорт воситалари устахонаси олдида, 1985 йилда туғилган фуқаро Б.С.га тегишли “Нексия” русумли транспорт воситасининг двигатель қисмидан ёнғин чиққан.
Ёнғин қисқа вақт ичида фуқаролар томонидан бартараф этилган. Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати