Фарғона вилоятида ҳайдовчи ЙПХ ходимига пора бераётганда қўлга олинди
Фарғона вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ЙПХ батальони 1-отряд 2-сафарбарлик гуруҳи ЙПХ инспектори Э.Бегматов хизмат тақсимотига кўра 2020 йилнинг 27 январь куни Фарғона шаҳри ҳудудида хизмат фаолиятини олиб бораётган вақтида, тахминан соат 09:20 да “Ваз 2106” русумли автомобилни ҳужжатларини текшириш мақсадида ўрнатилган тартибда тўхтатган вақтида, ҳайдовчи Т.Р. автомашинани ҳужжатларсиз бошқариб келганлигини аниқлаб, унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштириб, автомашинани жарима майдонига жойлаштирган
Мулоқот жараёнида ҳайдовчи Т.Р. жавобгарликдан қочиш мақсадида дастлаб 200 минг сўм, кейинчалик эса 500 минг сўм миқдоридаги пулларни ЙПХ инспектори Э.Бегматовга пора тариқасида таклиф қилган.
Ходимнинг билдиргисига кўра, ўтказилган тезкор тадбир давомида шу куни соат 15:30 ларда фуқаро Т.Р. ЙПХ инспектори Э.Бегматовга 500 минг сўм пулларни пора тариқасида бераётган вақтида ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона вилоят прокуратураси томонидан терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати