Тест режимида

Ҳодисалар

Фарғона вилоятида йўловчи томонидан олинган ва ижтимоий тармоқларда тарқатилган видео лавҳа юзасидан муносабат

Жорий йилнинг 2 март куни ижтимоий тармоқларда “Бу ерда ким ҳақ?” сарлавҳаси остида видео лавҳа тарқатилди.
Фарғона вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ инспектори А.Обидов жорий йил 2 март куни 4Р-112 "Фарғона халқаси" автомобиль йўлининг Олтиариқ тумани, Ғайрат ҚФЙ худудидан ўтган 248 километрида мобиль комплекслар ўрнатилган “Нексия-3” русумли транспорт воситасида тақсимот асосида хизмат олиб борган. Хизмати давомида ҳайдовчи Д.М. “Нексия” русумли транспорт воситасида ҳаракатланиб келиб тўхтаган. Автомашинадан ҳайдовчи эмас йўловчи Ф.Э. тушиб келган ва ўзининг шахсий уяли алоқа воситасига видеотасвирга олиб, инспекторни йўл белгиси ўрнатилмаган ҳудудда хизмат олиб боришда айблаган. Йўловчи Ф.Э. ушбу видео лавҳани ижтимоий тармоқларга тарқатган.
Ҳолат ўрганилганда, ЙПХ инспектори 3.24-“Юқори тезлик чекланган” ва 5.43-“Радар” йўл белгилари таъсир доирасида хизмат олиб борганлиги маълум бўлди.
ЙПХ инспекторининг йўловчи Ф.Э. билан қилган мулоқоти юзасидан Фарғона вилояти ИИБ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати