Фарғонада "Нексия" ва "Спарк" иштирокидаги тўқнашув оқибатида велосипедчи жабр кўрди
Жорий йилнинг 3 март куни соат 07:45ларда, Фарғона вилояти, Фарғона шаҳар, Ш.Рашидов ва Фарғона кўчалари кесишган чорраҳада, ҳайдовчи, 2000 йилда туғилган Ю.И. бошқарувида бўлган "Спарк" русумли ҳамда ҳайдовчи, 1969 йилда туғилган Қ.У. бошқарувида бўлган "Нексия" русумли транспорт воситалари иштирокида тўқнашув содир бўлган. Зарб билан тўқнашган "Спарк" автомобили йўналишини ўзгартириб, яқинида бўлган велосипедчи 1979 йилда туғилган С.Р.ни уриб юборган.
Велосипедчи С.Р. тан жароҳати олиб шифохонага мурожаат қилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, содир бўлиш сабабларига аниқлик киритилмоқда.
Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга, тезлик меъёрига, йўл белгилари ва чизиқлари талабларига риоя қилишларини сўраймиз.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати