Тест режимида

Ҳодисалар

Ғаллаорол туманида юк автомобиллари иштирокида содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот

Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 8 август куни соат 19:00 ларда, Жиззах вилояти, Ғаллаорол тумани ҳудудидан ўтган М-39 автомобиль йўлининг 1012-километрида, "Тошкент-Самарқанд" йўналишида ҳайдовчи, 1996 йилда туғилган З.Н. бошқарувида бўлган "Исузу" русумли ҳамда ҳайдовчи, 1971 йилда туғилган М.Қ. бошқарувида бўлган "Зил-130" русумли юк автомобиллари иштирокида ЙТҲ содир бўлган ва иккала транспорт воситаси ҳам ағдарилган.

ЙТҲ натижасида "Исузу" автомобилининг ҳайдовчисига ҳамда "Зил-130" русумли автомобилда бўлган бир нафар йўловчига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

ЙТҲ юзасидан туман ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан йўлларда қоидаларга риоя қилган ҳолда, эҳтиёткорлик билан ҳаракатланишларини сўраймиз.