Тест режимида

Ҳодисалар

"Ганга" кўприги устида тўқнашган автомашиналар юзасидан

Шайхонтоҳур туманида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берганлиги ҳақидаги Интернет тармоғида тарқалган хабарлар Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан ўрганиб чиқилди. 

Жорий йилнинг 2 июнь куни соат 19:00 ларда Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Себзор ва Абдулла Қодирий кўчалари кесишмасидаги “Ганга” автомобиль кўпригида аниқланмаган “Cobalt” автомобили кескин тўхтагани сабабли етти нафар бир йўналишда ҳаракатланган автомобиллар масофа сақламаганликлари туфайли тўқнашдилар, яъни:

1) 38 ёшли Отабек Н. бошқарувидаги Lacetti автомобили;

2) 28 ёшли Азизжон М. Бошқарган Spark автомобили;  

3) 24 ёшли Шохруҳ бошқарувидаги Nexia автомобили;  

4) 43 ёшли Туркия фуқароси Бюлент Т. бошқарувидаги Lacetti автомобили;  

5) 34 ёшли Зафар М. бошқарувидаги Lacetti автомобили;

6) 25 ёшли Собитжон Э. бошқарган Toyota автомобили;

7) 29 ёшли Сирожиддин Т. бошқарган Malibu автомобили;

ЙТҲ натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. ЙТҲнинг барча иштирокчиларига нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

Барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан йўлларда ҳаракатланганда эҳтиёткор бўлишларини, ўзлари ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўймасликларини, ҳайдовчилар оралиқ масофани сақлаб юришларини сўраб қоламиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати