Тест режимида

Ҳодисалар

Гиёҳвандлик моддасини қонунга хилоф равишда сотган фуқаро қўлга олинди

Жорий йилнинг 17 март куни Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ инспекторлари Қ.Юнусов, Н.Ахмедов ва М.Исмоиловлар томонидан берилган маълумотга асосан, тезкор тадбир ўтказилиб, Наманган шаҳар, Истиқбол МФЙ Б.Эрам кўчасида яшовчи А.А. шу куни шартли харидорга 200.000 сўм пул эвазига бир бўлак жигарранг тусдаги ўткир ҳидли гиёҳвандлик воситасига ўхшаш моддани сотган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Суриштирув давомида фуқаро А.А.нинг ўнг чўнтагида ҳамда ўзи ҳаракатланиб келган Кобалт русумли автомашина салонида етти бўлакдан иборат гиёҳвандлик моддасига ўхшаш модда борлиги аниқланган ва Наманган шаҳар ИИБга топширилган. Вилоят ИИБ ЭКБнинг хулосасига кўра  фуқаро А.А. шартли харидорга сотган ва ўзида сақлаб келган моддалар гиёҳвандлик моддалар туркумига кирувчи “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси эканлиги кўрсатилиб, унинг соф оғирлиги 1,68 граммлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат юзасидан Наманган шаҳар ИИБ ТБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати